Одам Савдоси Реферат

 admin  

Что бы найти нужный реферат на узбекском языке было легче, я организовал небольшой каталог.

  • Написание магистерской диссертации правила Как написать вывод к диссертации?
  • Оитс инфекцияси профилактикаси реферат, 1, 0.02, 5 место, ›››. Оитс даволаш, 1, 0.02, стр. Оитс беморларда тана харорати, 1, 0.02, стр. Оитс андижон, 1, 0.02, стр. Оилавий поликлиника чакалок курик, 1, 0.02, стр. Одам савдоси идоралараро комиссияси, 1, 0.02, стр.

3-даражали назорат рўйхати Ўзбекистон эркаклар, аёллар ва болалар мажбурий меҳнат ҳамда фоҳишаликка тортиладиган манба мамлакатдир. Одам савдоси мамлакат ичида ҳам кенг тарқалган. Ҳар йилги пахта йиғим-терими даврида эркаклар, аёллар ва болалар ҳукумат томонидан мажбурий меҳнатга жалб этилади.

Одам Савдоси Рефератлар

Хабарларга қараганда, ўқитувчилар, талабалар (шу жумладан болалар), хусусий бизнес ходимлари ва бошқалар ҳукумат томонидан қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва паркларни тозалаш ишларига мажбурланган. 2013 йил сентябрь ва октябрь ойларида, илк бор, Ўзбекистон ҳукумати Болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакллари бўйича конвенцияга (№182) риоя этиш учун пахта йиғим-теримини мониторинг қилишда Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) билан ҳамкорлик қилди. ХМТ мониторинг жамоаси ҳукумат мулозимлари етовида ушбу конвенция бузилишига доир 53 та ҳолатни текширди. ХМТ “Миссияга кўра, 2013 йилги пахта йиғим-терими даврида Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнатидан мунтазам равишда фойдаланилган эмас”, деган хулосага келди. Хабарларга кўра, 15-17 ёшли болалар пахта теришдан бош тортгани учун мактабдан ҳайдалган. Яна бошқа хабарларда айтилишича, баъзи ҳукумат ходимлари ишдан бўшатилган, баъзи тадбикорлар эса ходимларини пахта теримига жалб қилингани ёки улар ўрнига далага юбориладиган бошқа кишиларга пул тўлаши талаб этилгани учун молиявий босимга учраган. 2013 йилги пахта-йиғим терими билан боғлиқ равишда тан жароҳати олганлар ва вафот этганлар ҳақида хабарлар олинди.

Масалан, бир эркак ҳукумат мулозими томонидан калтакланган ва эртаси куни юрак хуружидан вафот этган; бир фермер давлат белгилаган миқдорда пахта етиштириб бермагани учун ҳукумат мулозими томонидан тазйиққа тутилганидан сўнг ўз жонига қасд қилган; пахта теримига борган бир ёш қиз бехосдан очиқ симни ушлаб олгани учун электр токи уришидан вафот этган. Ўзбекистонлик хотин-қизлар ва болалар Бирлашган Араб Амирликлари (БАА), Баҳрайн, Ҳиндистон, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Россия, Греция, Туркия, Таиланд, Исроил, Эрон, Малайзия, Жанубий Корея, Покистон, Япония, Хитой ва Индонезияда ҳамда мамлакатнинг ичида фоҳишаликкка тортилади. Ўзбекистонлик эркак ва аёллар Қозоғистон, Озарбайжон, Россия, БАА, Малайзия ва қисман Украинада мажбурий меҳнатга тортилиб, уй юмушлари, қишлоқ хўжалиги, қурилиш ва нефть саноатига жалб қилинади. Ўзбекистон ҳукумати одам савдосига барҳам беришга доир минимал андозаларга тўлиқ амал қилмайди ва бунинг учун сезиларли саъй-ҳаракатларни амалга оширмаяпти. Ҳукуматнинг мажбурий меҳнатга жалб қилиши пахта йиғим-терими мавсумида содир бўлиб, бунда ваколатли идоралар кўплаб давлатга қарашли муассасалар, ишбилармонлар ва таълим даргоҳларига коллеж ва лицей талабалари (ўрта таълимнинг сўнгги уч йилини тамомлаётган 15-18 ёшли талабалар), ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари, ҳукумат хизматчилари, ҳарбийлар ва аҳолининг ишсиз қатламларини мамлакатнинг кўпгина бурчакларида пахта теришини ташкиллаштириш учун хилма-хил босимлар ўтказган. Бу йил ҳам ўтган йилдаги каби ҳукумат 15 ёшдан кичик бўлган болаларни пахта теримига жалб қилишни тақиқлади ва бу ҳақдаги қарорни самарали қўллади. Болалар меҳнатидан фойдаланишнинг энг ёмон шакллари бўйича конвенция (182) доирасида Халқаро Меҳнат Ташкилотига пахта йиғим-теримини мониторинг қилишга рухсат бериш ҳукумат қўйган умидбахш қадамлардан бири бўлди.

ХМТ ва ҳукумат пахта мавсумида болалар меҳнатидан фойдаланишга доир 53 та ҳолатни текширди. Мажбурий меҳнат ва болалар меҳнатидан фойдаланиш бўйича илгарига силжиш янада чекланди. Оммавий ахборот воситалари 2013 йил пахта-йиғим теримига кенг кўламда сафарбарлик кетаётгани ҳақида хабарлар тарқатишда давом этди. Ҳукумат 18 ёшдан кичик болаларни меҳнатга жалб қилишни мунтазам эмас ва хусусий равишда ташкиллаштирилган, дея талқин этди.

Одам Савдоси Давр Муаммоси Реферат

Бироқ, марказлаштирилган тизимга эга бўлган ҳукумат ҳоким ва раҳбарларни пахта етиштириш режасини бажармагин учун жазолади. Бир неча ахборот воситаларининг хабарига кўра, ҳукумат мулозимлари ўзбекистонликларга, агар чет элликлар суриштирса, ўз ихтиёрлари билан пахта теришаётганини айтиш тўғрисида кўрсатмалар берган, аммо бошқа кузатувчилар ишчиларнинг ўзларидан пахтага сафарбарлик ҳолатларини гапирганлари ҳақидаги хабарларни эшитишган. Мажбурий меҳнат очиқланган алоҳида хабарлар ҳам бўлди: ХМТ кузатувчилари келганда расмийлар мактабдаги бўш синфхоналарни кичик ёшдаги ўқувчилар билан тўлдирган ҳолатлар бунга мисол бўлади.

Савдоси

Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи органлар бир журналистни пахта йиғим-теримини суратга олиб, фаолларга юборгани учун 12 кун ҳибсда ушлаб турди. Ҳисобот даврида ҳукумат чет эл маблағига фаолият юритадиган ННТларга ҳуқуқий ва молиявий текширув ўтказиш шаклида босим ўтказди; одам савдосига қарши курашувчи бир ННТ чет эл ёрдами кечиккани учун баъзи фаолиятини вақтинча тўхтатиб туришга мажбур бўлди.

Ҳукумат ноқонуний савдонинг хавфлари хусусида хабардорлик кампаниялари ташкил этган ҳолда трансмиллий фоҳишабозлик ва одам савдосига қарши курашишда давом этди. У фаҳш ва меҳнат савдоси қурбонларига ёрдам бериш мақсадида махсус бошпана ташкил этди, қурбонларни мамлакатга қайтариш ва тегишли хизматлар кўрсатиш учун ННТлар билан алоқаларини мустаҳкамлади.

XXI аср инсон учун жуда кўп салбий унсурларни олиб келди. Терроризм, гиёҳвандлик, қурол-яроғ, одам савдоси, фоҳишабозлик муаммолари, миссионерлар найранглари шундай иллатлар жумласидандир. Кейинги йилларда одам савдоси билан боғлиқ жиноятлар жиддий ташвиш ва хавотирларни келтирмоқда. Ўтган асрнинг 70-80-йилларида Европа давлатларида одам савдоси кескин ривожланди. Таҳлилчиларнинг фикрича, жаҳон иқтисодиётининг ривожланиши, транспорт тараққиёти, маҳаллий ва давлатлараро миграция жараёни одам савдоси билан шуғулланувчиларнинг фаолияти авж олишига сабаб бўлди. XX асрнинг 80-90-йилларига келиб уюшган трансмиллий жиноят сифатида одам савдоси дунё миқёсида долзарб муаммолардан бирига айланди.

Кейинги йилларда одам савдоси туфайли юзага келаётган глобал хавф қанчалик ортиб бораётган бўлса, дунёнинг қатор мамлакатларида бу жиноятга қарши курашишга қаратилган чора-тадбирлар кўлами ҳам шунчалик кенгаймоқда. Одам савдосининг уюшган трансмиллий жиноий фаолият сифатида асосий фарқ қилувчи хусусияти бўлиб, уни содир этиш оқибатида жисмоний шахслар товарга айланадилар. Яъни одамлар сотиб олиш ёки сотиб юбориш, ҳадя қилиш, топшириш учун объект бўлишлари мумкин. Бошқача қилиб айтганда, улар жонсиз буюмларга тенглаштириладилар. Жабрланувчилар асосан ўз юртидан бошқа давлатларга транзит қилиш, чегаралардан ўтказиш орқали сотиб юборилади. Бу иллатга қарши барча давлатлар ҳамкорликда фаолият юритишлари зарурлиги сабабли, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг энг кўп эътибор қаратаётган фаолият йўналишларидан бирига айланди.

Айни шу иллатга қарши курашиш мақсадида БМТ одам савдосига қарши кураш ҳаракати борасида глобал режасини қабул қилди. Ҳужжатда замонавий қулликни йўқ қилиш мақсадида жахон ҳамжамияти уюшган жиноий гуруҳларни йўқ қилишда биргаликда курашиш кераклиги таъкидланади. Режада жиноий гуруҳлар фаолиятига барҳам бериш мақсадида аниқ чора-тадбирлар кўриши белгилаб қўйилган. Айни дамда БМТнинг одам савдосига қарши кураш борасидаги глобал режаси кучга кирди. Маълумики бу режа, БМТ Бош Ассамблеясининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилинган эди.

Лекин фактлардан кўз юмиб бўлмайди. Ҳозирча жахон ҳамжамияти одам савдоси билан боғлиқ жирканч иллатнинг илдизини йўқ қилишга муваффақ бўлганича йўқ.

Халқаро таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, ҳар йили ер юзида 4 миллиондан ортиқ катта ёшдаги киши ўз хохишларига қарши ушланадилар, сотиладилар, сотиб олинадилар. 21 асрнинг шармандали кўриниши бўлмиш одам савдоси туфайли ҳар йили катта ёшдаги кишилардан ташқари 10 миллион бола қулликка гирифтор бўлмоқда. Ҳар йили ўртача 2 миллионга яқин аёл ўз мамлакатлари чегараларидан олиб ўтилиб, қулликка сотилади. Россиялик хуқуқ химоячиларининг сўзларига қараганда, биргина Россиядан ҳар йили 50 мингдан ортиқ ёш аёл хорижга олиб чиқилади.

Уларнинг ярмидан кўпи 15 ёшга тўлмаган қизлар экани айтилади. Маълумотларга кўра, ҳозир дунё бўйича тахминан 27 миллион киши одам савдоси туфайли қуллик ҳолатига тушиб қолган. Бу борада Непал, Судан, БАА, Ҳиндистон, Габон, Гаити каби давлатларда энг оғир ҳолатлар кузатилмоқда. Бугунги кунда жиноий бизнес деб аталмиш одам савдоси кенг қамровли тус олгани боис мазкур иллат орқали топилаётган даромадлар ноқонуний қурол-яроғ ва олмос савдоси келтирадиган даромадларга тенглашди.

Халқаро хамжамият маълумотларига кўра, хар йили одам савдоси билан шуғулланувчи уюшган жиноий гурухлар 32 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад топишади. Маълумки, бундан 10 йил аввал БМТ томонидан одам савдоси (айниқса. Аёл ва болалар савдоси)га тўсиқ қўйиш мақсадида хужжат қабул қилинган эди. Бу хужжатга кўра, одам савдоси оғир жиноят ва инсон ҳуқуқларини қўпол суратда бузилиши сифатида кўрилади. БМТ бош котиби Пан Ги Мун дунё мамлакатларига мурожаат қилар экан, одам савдосига қарши кураш жамғармасига ўз хиссаларини қўшишга чақирди.

Одам савдосидан дунёдаги бирор бир давлат четда қолмагани айтилади. Яъни қайсидир давлатдан тирик товарлар олиб чиқилса, икинчи давлатга одам савдоси қурбонлоари етказиб берилади.

Жинсий экспулатация, мажбурий меҳнат, кўчаларда тиланчилик қилиш ва инсон органларини трансплантация қилиш мақсадида тирик одамларни сотиш одам савдоси дея аталмиш иллатнинг - замонавий қулликнинг кўринишидир. Замонавий қулликка қарши кураш мақсадида БМТда 'Дўстлар гуруҳи” деб номланган кўнгиллилар норасмий бирлашмаси ташкил этилган. Германиянинг Der Spiegel ҳафталик нашри уюшган жиноий гуруҳларга қарши курашувчи CRIM қўмитасининг ҳисоботини эълон қилди.

Унда дахшатли фактлар келтирилгани айтилмоқда. Ҳисоботга кўра, айни дамда Европа Иттифоқи мамлакатларида тахминан 880 000 киши мажбурий меҳнатга жалб қилинган. 'Қўхна қитьа”да 3600 халқаро уюшган жиноий гуруҳ фаолият юритаётгани айтилади. Бу гуруҳлар бир йилда одам савдосидан 25 миллиард евро, инсон организмлари савдоси ва ёввойи экзотик ҳайвонлар ноқонуний савдосидан эса 18-26 миллиард евро даромад кўрмоқда. Бугунги кунда долзарб масалалардан бири бўлган – она тилимизга, миллийлигимизга мутлақо ёт бўлган 'одам савдоси” деб аталмиш трансмиллий жиноятнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш борасида юртимизда ҳам қатор ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Одам савдоси трансмиллий, яъни ҳудуд ва чегара танламайдиган жиноят эканлиги ҳисобга олиниб, Ўзбекистон 2003 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан 1950 йилда қабул қилинган 'Одам савдоси ва фоҳишаликнинг учинчи шахслар томонидан ишлатилишига қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга қўшилди.

Шунингдек, мамлакатимиз парламенти томонидан БМТ Бош Ассамблеясининг 2000 йил 15 ноябрда қабул қилинган 'Трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши кураш тўғрисида”ги Конвенцияга ҳамда одам савдоси, айниқса, аёллар ва болаларни сотишнинг олдини олиш, унга чек қўйиш ва бунинг учун жазолаш тўғрисидаги қўшимча ҳужжатлар имзоланди. 2008 йилнинг 17 апрелида 'Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг ҳамда 2008 йилнинг 8 июлида 'Одам савдосига қарши курашиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан қонун нормалари амалга янада самарали тадбиқ этилмоқда. Ҳавфсизлигимизга таҳдид солаётган терроризм, одам савдоси ва бошқа трансмиллий жиноятларга қарши муросасиз курашишимиз, доимо огоҳ ва ҳушёр бўлишимиз лозим. Одам савдосига қарши курашишда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида иллатнинг ҳавфли оқибатлари ҳақида тушунтириш ишларини олиб бориш, фуқароларни мавжуд ҳолатдан огоҳ этиш муҳим. Шарофиддин Тўлаганов Сиёсий шарҳловчи, Sharh.uz сайтидан олинди Tavsiya etamiz.

   Coments are closed